... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда 2015 йилга қараганда 2016 йилда ўлим кўрсаткичи 2,5 мингтага ошган


19:46, 24.02.2017 Жамият
 3 031

2016 йилда 1 ёшгача бўлган 8 мингга яқин болалар ҳаётдан кўз юмди

2016 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистонда 726,8 минг чақалоқ дунёга келди. Туғилиш кўрсаткичи 2015 йилга нисбатан 7,3 минг кишига камайган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси хабар қилмоқда.
 
Ўлим кўрсаткичи бўйича ҳам маълумотларни чоп этган қўмита хабарига кўра, ўлим даражаси 2015 йилга нисбатан ошган. 2016 йилда вафот этганлар сони 154,5 мингтани такил қилган ва 2015 йилга қараганда 2,5 минг кишига кўпайган.
 
Аксарият кишилар қон айланиш тизими касалликлари, ўсма касалликлари, бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш, жароҳатлар, овқат ҳазм қилиш органлари хасталиклари, нафас олиш органлари касалликлари, паразит ва инфекциялар туфайли ҳаётдан кўз юмган.
 
2016 йил январь-декабрь ойларида 1 ёшга тўлмаган болалар ўлими сони 7,7 мингни ташкил қилди. Бир ёшгача бўлган болаларнинг ўлимига асосан перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлар, нафас олиш органлари касалликлари, туғма аномалиялар, инфекция ва паразитлар билан боғлиқ касалликлар, бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш, жароҳатлар ва овқат ҳазм қилиш органлари хасталиклари сабаб бўлган. 
Дурдона Расулова

Теглар:Демография Давлат статистика қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар