Сардоба сув тошқинида жабрланганларга қанча маблағ берилгани айтилди

Жамият

image

Сардоба сув омборининг девори бузилиши оқибатида келиб чиққан сув тошқини натижасида Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба тумани аҳолисига моддий ёрдам ажратилиши айтилган эди. таъкидланишича, 3 туман аҳолисига жами 161 миллиард сўм моддий ёрдам ажратилган. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева маълум қилди.

Боймирзаеванинг қайд этишича, Сардоба сув тошқини офатини бартараф этиш бўйича куйдаги ишлар амалга оширилди:

– Мирзаобод туманидаги маҳаллалар фуқаролари учун 42 миллиард 840 миллион сўмлик сертификатлар:

– Оқолтин тумани бир қатор МФЙ аҳолисига 50 миллиард 240 миллион сўмлик сертификатлар,

– Сардоба туманидаги зарар кўрган маҳалла аҳолисига 67 миллиард 920 миллион сўмлик сертификатлар тарқатилди.

– Яна 505 та оилага сертификатларни етказиш ишлари олиб борилмоқда.

– 68 нафар ҳунармандга 200 дан ортиқ шогирд бириктирилди.

– Аҳоли билан суҳбатлар давомида уй-жой ва бошқа ҳужжатлар билан боғлиқ 6 343 та ҳамда уй ҳайвонлари билан боғлиқ 18 808 та мавжуд муаммо аниқланди.

– Мирзаобод туманидан 246 нафар фуқаро Андижондаги "Хонобод" дам олиш масканига, 69 нафари эса Фарғонадаги "Нурафшон" сиҳатгоҳига юборилди. Уларнинг 106 нафари — болалар, 209 нафари — аёллар.

– 94 нафар бола Андижон вилоятидаги "Автомобиллар" болалар оромгоҳига жўнатилди.

– 40 миллион сўм пул маблағларини етказиш учун 3 894 нафар фуқаро рўйхати шакллантирилган эди. Мурожаатлар асосида яна 1 193 нафар фуқаронинг моддий ёрдам учун рўйхати тузилди.

Аввалроқ, Сардоба сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудлар тўлиқ тозалангани маълум қилинган эди. Шунингдек, Сирдарёда эвакуация қилинган фуқароларнинг 21,5 мингдан ортиғи ҳамон уйига қайтмагани айтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сардоба

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг