...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда 150 миллион сўмга яқин ноқонуний товарлар ушланди


19:54, 03.07.2018 Жамият
 1 928

54 дона кондиционер, 4 дона музлатгич, 13 дона чангютгични юклаб кетаётган Isuzu Самарқандга кетаётган эди.

Ўзбекистонда божхоначилар йирик миқдордаги маиший техника буюмларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати “Qalampir.uz” интернет нашрига маълум қилди.
 
Маълумотга кўра, божхоначилар Тошкент вилояти, Зангиота туманида фуқаро Т.Ш. бошқарувидаги Isuzu юк автоуловини “Тошкент–Термиз М-39” трассасида тўхатиб, ҳайдовчи ва холислар иштирокида кўздан кечирган.
 
Натижада ушбу автоулов юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, хеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, жами нархи 148 800 000 сўмлик 54 дона турли русумдаги кондиционер, 4 дона музлатгич ҳамда 13 дона чангютгич борлиги аниқланган.
 
Ушбу товарлар “Ғишткуприк” ва “Навоий” чегара божхона комплекси орқали жисмоний шахслар томонидан оз-оз миқдорда олиб кирилиб тўпланганлиги маълум хақ эвазига Самарқандга олиб кетилаётганлиги маьлум бўлган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Божхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар