... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда 14 яшар бола устида ўтказилган илк буйрак операцияси қандай ўтди?


19:08, 16.04.2018 Жамият
 1 340

“Умиджон соғлом ҳаётга қайтди, деб бемалол айта оламиз”, дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокори Мақсудхон Рашидов.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида 14 ёшли Умиджон Абдумаджидовга отаси Илгор Абдуқаюмов донорлигида буйрак кўчириб ўтказиш операцияси ўтказилди. Бугун, 16 апрель куни бемор шифо топиб уйига қайтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“Марказимизда биринчи марта буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти ўтказилди. Бу операциянинг мураккаблиги шунда бўлдики, бемор Умиджон жуда ёш, организми ҳали ривожланиш босқичида эди. Ички аъзоларининг кичиклиги, қон томирларининг ингичкалиги алоҳида ёндашув талаб қилди. Шу боис марказда катта тайёргарлик кўрилди. Хориж тажрибасини ўргандик. Шундан сўнг, Туркиянинг Башкент тиббиёт университети билан ҳамкорликда марказимиз тарихида илк бор буйрак трансплантацияси бажарилди. Операциягача беморнинг буйраги ўз фаолиятини бажара олмагани боис, қони 8 ой давомида тўлиқ гемодиализ аппарати орқали тозаланган. Ҳозир буйрак меъёрида фаолият олиб бормоқда. Умиджон соғлом ҳаётга қайтди, деб бемалол айта оламиз”, дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокори Мақсудхон Рашидов.


 
Маълумот ўрнида, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бундай мураккаб амалиётлардан ташқари, шошилинч тиббий ёрдам тизими бўйича йилига 600 минг нафардан зиёд беморга юқори малакали стационар ва 1 миллион нафардан ортиқ беморга амбулатор ёрдам, шунингдек йилига 7 миллиондан зиёд чақириқлар бўйича тиббий ёрдам ҳам кўрсатиб келмоқда. 
 
Бугун бундай юқори технологик операциялар тиббиёти ривожланган давлатлар билан бир қаторда Ўзбекистондаги икки марказ — академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида шундай мураккаб операциялар муваффақиятли ўтказилмоқда.    

Теглар:буйрак операцияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар