Ниҳоят безори футболчиларга қамоқ жазоси тайинланди

Олам

image

Жорий йилнинг 8 май куни Москва шаҳрининг Пресненский туман суди Россия терма жамоаси футболчилари  Александр Кокорин ва Павел Мамаевга қамоқ жазосини тайинлаганини РИА Новости нашри маълум қилди.

Суд жараёнида прокурор Светлана Тарасова Кокоринга 1 йилу 6 ой, Мамаевга эса 1 йил 5 ой муддатга қамоқ жазоси берилишини талаб қилди. Суд ҳам футболчиларни оммавий безорилик ва шахсларга жисмоний жароҳат етказиш бўйича айбдор деб топди ва прокурорнининг талаби қондирилди. Суд ҳукмига кўра, футболчилар жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайдилар.

Шунингдек, суд бошқа айбланувчилар Кирилл Кокоринга 1 йил 6 ой ва унинг дўсти Александр Протасовицкийга 1 йил 5 ой қамоқ жазоси тайинланди.

Маълумот учун, ўтган йилнинг октябрь ойида футболчилар Москва шаҳрида иккита жанжалга аралашиб қолган эди. Биринчи жанжал “Биринчи канал” бошловчиси Виталий Соловчук билан юз берган бўлса, иккинчисида эса, жабрланувчилар Савдо-саноат департаментининг темир йўл ва автосаноат департаменти бошлиғи Денис Пак ва Саноат Бошқармаси директори Сергей Гайсинлар бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг