...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда 10.000 сўмлик купюра муомалага чиқарилади


12:39, 21.02.2017 Жамият
 12 849

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тақдим этилган 10.000 (ўн минг) сўмлик банкнотнинг намунаси ҳамда дизайнини маъқуллаган.

21 февраль куни ижтимоий тармоқларда бош мавзу янги купюранинг чиқиши ҳақидаги хабарлар бўлди. Гап шундаки, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 10.000 сўмлик банкноталарни муомалага чиқаришни мўлжалламоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг бу борадаги қарори нусхаси ижтимоий тармоқлар орқали тарқалди.
 
“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 10.000 (ўн минг) сўмлик банкноталарнинг чиқарилиши тўғрисида”ги қарор лойиҳасида келтирилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тақдим этилган 10.000 (ўн минг) сўмлик банкнотнинг намунаси ҳамда дизайнини маъқуллаган.
 
Айтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қачон 10.000 сўмлик банкнотни муомалага чиқариши ҳақида ахборотлар келтирилмаган. Кутилаётган купюранинг фотосуратлари ҳам тарқалишга улгурди. Кўриниб турганидек, банкнотда қизғиш ранг ва оловранг етакчилик қилади. Унда “Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги” деган ёзув қайд этилганига қараганда, купюра апрель ойида муомалага чиқарилади, деб тахмин қилиш мумкин. 
Дурдона Расулова

Теглар:Банкнот Купюра 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

123
14:37 21.02.2017

Илтимос пул муомиласини кенгайиши пул микдорини кутарилиши окибатлари сабаблари ва келажак учун канака яхши ва ёмон томонлари борлиги хакидахам кискача маълумот бериб утсангиз.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар