...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда 1 декабрдан чексиз интернет нархи кескин арзонлашади


11:30, 30.11.2018 Технология
 12 353

Бу олдинги шундай тариф режасидан 2 мартадан кўпроқ қийматда арзонроқ экани айтилмоқда.

Аввалроқ, “Ўзбектелеком” АЖ берган маълумотларга асосланган ҳолда жорий йилнинг 1 декабридан интернет тезлигига ошиши ҳақида хабар берган эдик.
 
“Ўзбектелеком” АЖ эртага, 1 декабрдан бошлаб янги кафолатланган чексиз интернет тариф режаларини тақдим этмоқда.
 
“Халқ сўзи”нингнинг ёзишича, компаниянинг Ўзбекистонда биринчи марта 2 Мбит/с тезликка эга кафолатланган чексиз интернет нархи ойига 88 минг сўмни ташкил этади.
 
Бу олдинги шундай тариф режасидан 2 мартадан кўпроқ қийматда арзонроқ экани айтилмоқда.
 
Бундан ташқари, энди тариф режаларида “гача“ қўшимчаси мавжуд бўлмайди. Бу танлаб олинган тезликнинг кафолатланишини англатади. Мисол учун энди сиз 1 Мбит/с тариф олсангиз бу интернет айнан 1 Мбит/с барқарор тезликдаги интернетни англатади.

Теглар:Ўзбектелеком 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!