Оларда кирар жоним... Жээнбеков Хитойдан қарзни тўлашда енгиллик сўрамоқда

Олам

image

Расмий Бишкек Пекиндан қарзи муддатини узайтиришни ва тўловларни енгиллаштиришни сўрамоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков ва Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И ўртасида кечган учрашувда сўз борган. 

Коронавирус инфекциясининг макроиқтисодий вазиятга салбий таъсирини ҳисобга олиб, Жээнбеков Ван Идан ХХР Қирғизистоннинг Хитой олдидаги ташқи қарзи бўйича тўловларни енгиллаштириш ва узайтириш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қилди. 

Мулоқотда, шунингдек Қирғизистон ва Хитой ўртасидаги икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича фикр алмашилган. 

Президент Сооронбай Жээнбеков мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдорлигини таъкидлаб, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва йўллар соҳасидаги устувор лойиҳаларга эътибор қаратган.

Давлат Хитой ҳукуматига кўрсатилаётган гуманитар ёрдам, шунингдек коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун тиббий мутахассисларни юборгани учун миннатдорлик билдирган.

Президент Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон томони ҳамкорликнинг янги моделларини, масалан, электрон тижорат ва ахборот технологиялари каби соҳаларда амалга оширишга қизиқишини, бу эса ўз навбатида мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришга ҳисса қўшишини таъкидлаган. 

Қирғизистоннинг ҳозирги ташқи қарзи 3,874 миллиард долларни ташкил этади. Шундан 1,794 миллиард доллари Хитойнинг экспорт-импорт банки China Exim Bank ҳиссасига тўғри келмоқда.  

Жээнбеков жорий йилнинг апрель ойида Хитой Президенти Си Цзиньпин билан телефон орқали суҳбатда Қирғизистоннинг қарзини тўлашни енгиллаштириш масаласини кўтарган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Қирғизистон Сооронбай Жээнбеков

Баҳолаганлар

358

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг