Тузи кўп овқатлар иммунитетни тушириб юбориши аниқланди

Саломатлик

image

Тузи кўп овқатларга ҳаддан ташқари иштиёқ тананинг иммунитет тизимига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу унинг турли бактериал инфекцияларга қарши курашиш қобилиятини сезиларли даражада камайтиради. Немис олимларининг ушбу хулосаси “Science Translation Medicine” илмий журналида чоп этилди.

Олиб борилган олдинги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, тузни кўп истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари хавфи ортиши ва мушакларнинг ақлий ҳаракатини пасайишига олиб келади. Бонн университети профессори Кристиан Курц бошчилигидаги немис олимлари кўп миқдорда туз билан парҳез қилиш тананинг бактериал инфекцияларга, хусусан, буйракда энг кўп учрайдиган пиелонефритга сезувчанлигини аниқлашга қарор қилди. Бактериал инфекция бўлмиш пиелонефритни Escherichia coli ичак таёқчалари чақиради.

Олимлар тадқиқотнинг биринчи қисмини кўп миқдорда туз билан озиқланган сичқонлар устида олиб борди. Маълум бўлишича, бу ҳолат ҳайвонларда пиелонефритга мойилликни оширган. Кейинги тажрибалар одамлар устида олиб борилди. Ҳафта давомида уларнинг таомига 6 граммдан туз қўшиб борилди.
 
Ҳафта охирида олимлар барча иштирокчилардан қон намуналарини олишди. Мутахассислар иммунитет ҳужайраларининг бир турига - танани бактериялардан ҳимоя қиладиган гранулоцитларга алоҳида эътибор берди. Таҳлил натижалари шуни кўрсатдики, туз миқдори юқори бўлган парҳезга риоя қилган одамларда гранулоцитлар ўз функцияларини ёмонлаштирган. Бу, ўз навбатида, тананинг турли бактериал инфекцияларга қарши туриш қобилиятини камайтиради.


Мақола муаллифи

Теглар

саломатлик

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг