Оила бошлиғи ис газидан заҳарланиб вафот этди
Жамият
−
16 Ноябрь 2019 6111 1 дақиқа
Жиззахда ис газидан заҳарланган фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар бермоқда.
Воқеа кеча, 15 ноябрь куни Дўстлик тумани, Ғ.Ғуломов маҳалласидаги хонадонлардан бирида содир бўлган
Оила бошлиғи Р.Р., турмуш ўртоғи У.Р. ҳамда фарзанди Ш.Р. лар яшаш хонадони ошхонасида ўрнатилган газ плитасидан чиққан ис газидан заҳарланган.
Оқибатда Р.Р. воқеа жойида вафот этган, У.Р. ҳамда Ш.Р. лар шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
Барчаси