Польшада ўзбекистонлик талаба ЙТҲга учради
Олам
−
13 Январь 2020
5765Польша пойтахти Варшавада Ўзбекистон фуқароси йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси маълумотига асосан хабар берди.
Жорий йилнинг 8 январь куни содир бўлган ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик И.Р. кўп сонли жароҳатлар билан оғир аҳволда Варшава шаҳридаги Миллий мудофаа вазирлиги Ҳарбий-тиббий институти Марказий клиник шифохонасининг интенсив терапия клиник бўлинмасига ётқизилган ва муолажа олмоқда.
ЙТҲ бўйича Варшава шаҳрида полиция тергов тадбирларини олиб бормоқда.
Мавжуд маълумотларга кўра И.Р. университетлардан бирининг талабаси ҳисобланади.
Элчихона Консуллик бўлими вакиллари клиникага бориб беморнинг ҳолидан хабар олган ва унинг қариндошларини қидиришмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Полша ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг Варшава шаҳридаги Элчихонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтди: +48-22-894-62-30 (2)