Ортиқхўжаев Сергелида ёрдам учун жанжал кўтарган фуқаролар билан учрашди

Жамият

“Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан ёрдам муҳтож аҳолига 380 млрд сўм тарқатиш белгиланди

Аммо пулларни тарқатишда аҳоли томнидан норозиликлар юз берди. Шундай ҳолатлардан бири Тошкент шаҳар, Сергели тумани “Ҳумо” маҳалласида кузатилди. Одамлар ёрдам пули олиш учун жанжал кўтарди.

Аҳоли томонидан норозилик билдирилгач, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳоргир Ортиқхўжаев “Ҳумо” маҳалласига борди. У аҳоли билан учрашиб, уларга ёрдам олиши керак бўлганларнинг рўйхатини фуқароларнинг ўзи тузиб беришини таклиф қилди.

Ҳоким маҳаллада бўлган вақтда одамларга шаҳарда 3 минг киши нафас ололмай, ҳаёт учун курашаётганда карантин қоидаларини бузиш тўғри эмаслигини тушунтирди.

“Президент берган пулни ҳаммага талон-торож қилиб бериш адолатсизлик бўлади. Ўзингиз бир кишини тангланглар, рўйхат тузинглар. Ўзингиз берган рўйхат бўйича уйингизга олиб бориб берамиз”, деди Ортиқхўжаев.

Ҳоким бу рўйхатни аҳоли 1-1,5 кунда тузиб берса, пул ажратилиб, кейин тарқатилишини айтб ўтди. Шунингдек, ўзига тўқ оилалар ҳам ёрдам олса, тўғри бўлмаслигини қўшимча қилди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳардаги эпидемиологик вазият ва беморларнинг кўплигига урғу бериб, уларнинг аҳволи оғирлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

“Одамлар жон билан талашяпти. Шукр қилайлик ҳозир оёғимизда юрганимизга. Ҳозир замон шу. Шу бугунда 3-4 минг одам ҳаёт учун курашяпти. Ичида юрибмиз, кўряпмиз. Қандай қилиб бўлса ҳам қутқариб қолиш ҳаракатидамиз. Мен сизлар жонингизни таҳликага қўяётганингизга тушунмаяпман. Муаммони соғлиқни сақлаб қолган ҳолда ечиш керак”, деди ҳоким.

Ортиқхўжаев ёрдамга муҳтож оилалар ҳам, ўзига тўқ оилалар ҳам рўйхатга қўл қўйиши кераклигини таъкидлади.

“Биз 3 кунни ичида уйма-уй юриб тарқатамиз. Кўчада тарқатиш йўқ”, деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Аввалроқ, ёрдамга муҳтож оилаларга пул тарқатишда қонунбузарликлар рўй берса прокуратура органларига мурожаат қилиш мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Баҳолаганлар

702

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг