...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ҳарбийлари илк бор халқаро мусобақада иштирок этади


15:29, 11.07.2018 Олам
 1 245

Жамоалар Қизил шаҳрига 19 июлда келиши режалаштирилган.

Ўзбекистон ҳарбий ҳайдовчилари илк бор халқаро “Ҳарбий ралли-2018” мусобақасида иштирок этади. Мусобақа Россия Федерацияси таркибидаги Тува Республикаси пойтахти Қизил шаҳрида бўлади.
 
Шу йили ушбу мусобақада Ўзбекистондан ташқари Россия, Миср ва Хитой жамоалари қатнашади.
 
Хитой жамоаси йўлсиз пойгада ўз автомобили “Баҳодирлар” EQ2150 билан иштирок этади. Қолган барча жамоалар рус ҳарбий техникалари “Урал”, “КамАЗ” ва “Тигр”да ҳаракатланади.
 
Мусобақа индивидуал ва жамоавий тартибда тақиб қилиш ва оловли босқичларда ўтказилади.
 
Жамоалар 19 июлда келиши режалаштирилган. Барча иштирокчилар ҳарбий қисм ҳудудига жойлаштирилади. 29 июлда маросим тантали очилгунча, жамоалар техникаларни қабул қилиб, нотаниш жойлар билан танишиш учун бир нечта машғулот ўтказади.
 
Мусобақа жорий йил 29 июлдан 2 августгача тоғли Кара-Хаак полигонида ўтказилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Мусобақа ҳарбий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!