ИИББ Чиноздаги воқеа бўйича ўрганиш олиб борди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда "Чиноз тумани 19-таълим мактаби директори 6-синф ўқувчисини аямасдан калтаклади" номи билан видео хабар тарқалган эди. Ушбу ҳолат Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аниқланишича, вояга етмаган О.Р. ҳақиқатдан ҳам Тошкент вилояти Чиноз туманида жойлашган 19-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 6-"а" синф ўқувчиси ҳисобланади.

Шу йилнинг 9 октябрь куни ўқувчилар синф хонада ўтирган вақтида мактаб директори Ш.Х. синф хонасига кириб, технология фани ўқитувчиси йўқлиги сабаб, ўрнига шу соатда математика дарси бўлишини айтган. Шунда, ўқувчи О.Р. нима сабабдан технология дарси бўлмаслигини қўпол равишда, баланд овоз билан сўраган.

Барча ўқувчилар олдида мактаб директорига нисбатан қўпол муомала қилгани учун мактаб директори ўқувчи билан  алоҳида гаплашиб олиш мақсадида уни қўлидан ушлаб, бошқа хонага олиб кирган ва ундан тушунтириш хати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чиноз тумани  ИИБ  томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, вояга етмаган мактаб ўқувчиси О.Р.га олган тан жароҳатлари юзасидан, судга оид тиббий экспертиза тайёрланган.

Жорий йилнинг 11 октябрь кундаги суд-тиббий экспертизасининг хулосасисга кўра, вояга етмаган О.Р.га соғлиқни қисқа муддат бузилишига сабаб бўлмаган "енгил" тан жароҳати ташҳиси қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, фуқаро Ш.Х.нинг ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлмагани сабабли, унга нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси 2-қисмига асосан жавобгарлик белгиланган. 

Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун маъмурий ишлар бўйича Чиноз туман судига юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қамоқдагиларга

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг