...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон халқаро мусобақадаги иштирокини мағлубиятсиз бошлади


21:04, 10.10.2018 Спорт
 2 477

Мусобақадаги ўйин илк Шотландия билан бўлди. Навбатдаги рақиблар анчайин жиддий.

Аввалроқ, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Халқаро мусобақада иштирок этиш учун Испанияга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги иштирокини бошлади.
 
Дастлабки ўйинда, Ўзбекистон U-17 Шотландия U-18 билан беллашди ва 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. Этан Жеймс томонидан киритилган голга Жасур Жалолиддинов жавоб қайтарди. Ўйин охирига қадар ушбу ҳисоб ўзгармай қолди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 кейинги ўйинни 13 октябрь куни Белгияга қарши ўтказишса, сўнгги ўйин 15 октябрь куни Францияга қарши бўлиб ўтади.
 
Халқаро мусобақа
 
Шотландия U-18 – Ўзбекистон U-17 1:1
 
Голлар: Этан Жеймс 32, 1:0, Жасур Жалолиддинов 58, 1:1.
 
Ўзбекистон U-17: Абдувохид Неъматов, Улуғбек Хошимов, Хожимат Эркинов, Одил Абдумажидов, Бехзод Шамсиев, Суннатилло Ҳамиджонов, Иброҳим Халил Йўлдошев, Элдор Бегимов,  Иброхим Ибрагимов, Жасур Жалолиддинов, Диёр Рамазонов.
 
Шотландия U-18: Росс Эндрю Синклейр, Натан Паттерсон, Дин Кемпбелл, Люк Робинсон, Тейлор Уилсон, Марк Леонард, Этан Эрхахон, Энтони МакДоналдс, Эидан Фитцпатрик, Жейми Семпл, Этан Жеймс.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ўзбекистон U-17 Шотландия U-18 Отабек Ғуломхўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!