Президент Жаслиқдаги колонияни тугатди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 август кунги ПҚ-4414-сонли “Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган Жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида”ги қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Жаслиқ қўрғонида жойлашган 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш белгиланди.

Қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани, Жаслиқ қўрғонида жойлашган 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колонияси (кейинги ўринларда – 19-сон ЖИЭК) тугатилади.

19-сон ЖИЭКнинг бинолари, иншоотлари ва мавжуд мол-мулкларини Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Нукус шаҳрида жойлашган 2-сон Тергов хибсхонаси балансига ўтказиб берилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузурида 19-сон ЖИЭКни тугатиш бўйича комиссия ташкил этилади ва ўрнатилган тартибда комплекс ташкилий-ҳуқуқий чораларни амалга оширилади.

19-сон ЖИЭКда сақланаётган маҳкумлар суд томонидан белгиланган тартиб турига мувофиқ равишда ички ишлар органларининг бошқа жазони ижро этиш колонияларига ўтказилади.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов зиммасига юкланади.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор Жаслиқ

Баҳолаганлар

195

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг