Коронавирусдан касалланиш қачон камайиши айтилди

Олам

image
Туркияда коронавирусга қарши вакцина синови муваффақиятли ўтди north_east

Туркияда коронавирусга қарши вакцина синови муваффақиятли ўтди

Май ойининг бошида дунёда коронавирус билан касалланганлар сони максимал даражага етади. Май ойининг охирида баъзи чекловлар олиб ташланиши мумкин. Бу ҳақда турк пульмонологи, Истанбул университети тиббиёт факультети профессори Зеки Киличаслан маълум қилди.

"Туркияда ҳам, дунё миқёсида ҳам пандемия май ойининг бошида чўққига чиқади, шундан сўнг статистикаларда касаллик тарқалиш чизиғи пасаяди. Май ойининг иккинчи яримидан бошлаб баъзи чекловлар аста-секин олиб ташланиши мумкин. Аммо баъзи чоралар узоқ вақт давомида қўлланилаверади", дейди Киличаслан.

Унинг сўзларига кўра, пандемия дунёда иқтисодий ва ижтимоий инқирозни келтириб чиқаради. Кўплаб давлатлар ҳозирда Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ)нинг ёрдамига муҳтож ва унинг назорати остида инқирозга қарши дастурларни амалга оширади.

"Биз жиддий эпидемияни бошдан кечирмоқдамиз. Италия ва АҚШ каби ушбу таҳдидни етарли даражада идрок этмаган давлатлар кўпроқ азоб чекмоқда. Туркияда бу эпидемия кейинчалик бошланди, биз ҳали ҳам ўсиш босқичидамиз, ўз вақтида баъзи чеклов чораларини кўрдик. Асосий камчиликлар Эрон чегараси жуда кеч ёпилгани ва халқаро рейслар бекор қилинганлиги билан бир қаторда, дастлабки босқичда етарли миқдордаги синовлар ўтказилмади", дейди турк олими.

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирус билан касалланганлар 27 069 нафарни ташкил қилмоқда. Уларнинг 574 нафари вафот этган, 1 042 нафари эса соғайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Коронавирус Пандемия

Баҳолаганлар

2419

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг