Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони нега кўпаяётганлигига изоҳ берилди

Жамият

image

Кеча, 5 апрель куни АОКА штабида коронавирус пандемияси масаласи юзасидан брифинг ўтказилди. Унда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирок этди ва фуқароларни ўйлантириб келаётган қатор саволларга жавоб қайтарди.

Оммавий ахборот воситаларида 13 нафар, 7 нафар, 2 нафар беморнинг бу инфекциядан тузалаётганлари тўғрисида хабарлар бериляпти. Нега шунча одам тузалса, умумий касалланганлар сони камаймаяпти, кундан кунга купайиб боряпти, дейилади саволлардан бирида.

“Бугунги кунда касалликнинг 40 фоизи — чет элдан келганлар ва қолган 60 фоизи — мулоқотда бўлган фуқаролар орасида аниқланмоқда.

Ҳозирги вақтда беморлар билан контактда бўлган ва карантинга олинган фуқаролар сони — 100 мингдан ортиқ эканини инобатга олсак, табийки улар орасида ҳам беморлар аниқланади.

Шунинг учун карантинга олинган фуқароларнинг карантин даври тугамагунча, касалликнинг камайишини кутиб бўлмайди”, деди Нурмат Отабеков ушбу саволга жавоб қайтарар экан.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунга келиб беморлар сони 342 нафарга етди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганларнинг 30 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

1289

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг