Ўзбекистонда “Рус адабиёти дурдоналари” асарлар тўпламини чиқаришга старт берилди

Жамият

image

“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйида “Рус адабиёти  дурдоналари” асарлар тўплами нашрдан чиқа бошлади. 

Жами 100 жилддан иборат бўлган ушбу китоблар жамланмаси жаҳон адабиётида ўчмас из қолдирган, кўпчиликка яхши таниш бўлган рус шоир ва ёзувчилари А.С.Пушкин, Л.Н.Толстой, М.Ю.Лермонтов, Ф.М.Достоевский ва бошқа кўплаб атоқли ижодкорларнинг асарларини ўз ичига олади. 

Ушбу лойиҳани 2019 йилдан 2021 йилга қадар амалга ошириш режалаштирилган. Ҳозирги вақтда жамланманинг 14 жилди нашр этилган бўлса, келгуси йил якунига қадар барча жилдларни чоп этиш кўзда тутилган. 

Китобхонларга қулайлик яратиш мақсадида ушбу асарлар ўзбек тилида кирилл ва лотин графикасига асосланган ўзбек алифбосида нашр қилинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Рус адабиёти  дурдоналари

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар