Ўзбекистон вакили Бутунжаҳон якка курашлар ва жанг санъати федерацияси вице-президенти этиб сайланди

Спорт

image

Шу кунларда Тошкентда таэквондо ITF бўйича Ўзбекистон Кубоги мусобақалари ўз якунига етди. Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Бутунжаҳон якка курашлари ва жанг санъати президенти, профессор Жианни Саритцу ҳам иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

"Мусобақалар якунида жаноб Жианни Ўзбекистон таэквондо Миллий Ассоциацияси раиси Лазиз Ҳасановнинг Бутунжаҳон якка курашлар ва жанг санъати WASCO федерациясининг биринчи вице-президенти этиб сайланганини эълон қилди.

Шунингдек, Саритцу Лазиз Ҳасановга қора белбоғ 9-ДАН соҳибини англатувчи махсус сертификатни ҳам топширган.

Шунингдек, Ғафуржон Абдувалиев Ўзбекистон WASCO федерацияси президенти этиб сайланди. 


Мақола муаллифи

Теглар

вице-президенти Лазиз Ҳасанов

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар