...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари келаси йил учун режа туздилар


23:30, 27.12.2018 Жамият
 1 534

Мулоқот сўнгида Президентлар янги 2019 йилда мамлакатларга тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт тилаб, халқларимизни яна бир бор самимий табриклади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 27 декабрь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.
 
Икки давлат раҳбарлари кириб келаётган Янги йил байрами билан бир-бирини қутлади, шунингдек, кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича истиқболли йўналишлар ва аниқ лойиҳаларни муҳокама қилди.
 
Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилинган 2018 йилда икки томонлама муносабатлар янгича суръат, сифат ва мазмун касб этгани чуқур мамнуният билан қайд этилди.
 
Кўп қиррали Ўзбекистон – Қозоғистон ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг таъсирчан механизмига айланган Ҳукуматлараро қўшма комиссия доирасида учрашувлар мунтазам ташкил қилинмоқда. Ноябрь ойида биринчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми муваффақиятли ўтди.
 
Ўзаро савдо ҳажми юқори суръатларда ўсиб бормоқда, машинасозлик, электротехника, озиқ-овқат саноати, туризм, транспорт ва логистика соҳаларида кооперация дастурлари ва лойиҳалари рўёбга чиқарилмоқда. Маданий-гуманитар алмашув дастури сермазмун бўлгани қайд этилди.
 
Ҳозирги пайтда 2019 йилда Ўзбекистонда Қозоғистон йилини ўтказиш доирасида қатор йирик тадбирларга тайёргарлик кўрилмоқда.
 
Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев қардош Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари манфаати йўлида кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик, шунингдек, стратегик шериклик муносабатларини бундан буён ҳам фаол ривожлантиришга интилиши қатъий эканини таъкидладилар.
 
Мулоқот сўнгида Президентлар янги 2019 йилда мамлакатларга тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт тилаб, халқларимизни яна бир бор самимий табриклади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев бундан аввал Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилган эди. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон-Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар