36% аёллар сайланиши – инқилобий ўзгариш – Наримон Умаров
Жамият
−
23 Декабрь 2019
6704“Адолат” социал-демократик партияси энг яхши сайловолди кампания юритган сиёсий партия сифатида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партиясидан кейин эътироф этилган бўлса-да, 22 декабрь куни бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра, парламентдаги 21 ўринга эга чиқиб, умумий рейтингда учинчи ўриндан жой олди.
Бугун, 23 декабрь куни сайлов натижалари эълон қилингач, барча партиялар раҳбарлари қатори “Адолат” СДП раиси Наримон Умаров ҳам сайлов юзасидан ўз муносабатини билдирди. Унинг қайд этишича, сайланган номзодларнинг 36% фоизи аёллар эканини, ўзбек жамиятида инқилобий жараён сифатида қабул қилиш мумкин.
“Албатта, жуда катта жараён якунланди. Мамлакатимиздаги катта ўзгаришларнинг бир босқичи яхши якунлангани, аҳолимиз ушбу сайловга бефарқ бўлмай, фаол қатнашгани билан табриклаймиз. Энг асосийси, сиёсий партияларга бир хил шароит яратилди.
Сайловларнинг энг қувонарли қисми аёлларимизнинг 36% сайлангани, мен ўйлайманки, жуда катта инқилобий ўзгариш бўлди. Биз аёллар ҳақида кўп масалаларни илгари сурар эдик. Бугун халқимизнинг иродаси яққол кўринди. Ўйлаймизки, бугунги кунда эришилган ютуқлар бизга катта мактаб бўлди. Албатта, “Адолат” партияси юқори “планка” қўйган эди. Курашни 22 та ўрин учун яна давом эттирамиз. Насиб қилса парламентда кучли ва ҳақиқатан профессионал депутатлик корпуси яратишга ҳаракат қиламиз”, дейди Умаров.
Эслатиб ўтамиз, қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 22 округларда номзодларнинг биронтаси ҳам етарли миқдорда овоз ололмаганлиги сабабли мазкур округлардан депутат сайланмади.
LiveБарчаси