Тезкор: Ўзбекистонда карантин 1 июнгача узайтирилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 13 май куни  ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан эпидемиологик вазият жиловини маҳкам ушлаган ҳолда карантин талабларини юмшатишни босқичма-босқич давом эттириш орқали иқтисодий фаолликни тиклаш ҳамда аҳолининг ишлаши ва даромад олишини таъминлаш бўйича муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилган эди. 

Хусусан, ушбу йиғилишда “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилган ҳолда хизмат кўрсатиш турларига босқичма-босқич рухсат бериш мумкинлиги қайд этилди. 

Шу билан бир қаторда видеоселектор йиғилишда баъзи жойларда берилган эркинликни нотўғри тушуниб, аҳоли, айниқса, ёшлар ҳеч қандай заруратсиз кўчаларни тўлдириб юриши ҳолатлари кузатилаётганлиги кўрсатиб ўтилди. Бундай ҳолатлар ҳамда охирги кунларда инфекция юқтирганлар сони яна ошаётгани ҳаммани ҳушёр бўлишга чақиради.

Шу муносабат билан Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг жорий йил 14 майдаги қарори билан амалдаги карантин талаблари 2020 йил 1 июнга қадар узайтирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

1105

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг