НАТОнинг “боши” Украина бўйича ваъда берди

Олам

image

Украина НАТОга аъзо бўлади, деди Шимолий атлантика альянси бош котиби Йенс Столтенберг “1+1” телеканалига берган интервьюсида.

“Барча иттифоқчилар Украина НАТО аъзоси бўлишига рози бўлди. Черногория атиги икки йил аввал НАТОга қўшилди, Шимолий Македония бир неча ойдан кейин альянсга аъзо бўлади. Биз Берлин девори қулагандан кейин биз буни кўрдик. Польша, Болтиқ бўйи давлатлари – улар НАТОга қўшилишини ҳеч ким ўйлаб ҳам кўрмаганди”, деди Столтенберг.

У расмий Киевга НАТОга қўшилиши учун ислоҳотларни чуқурлаштириш ва ижтимоий соҳани модернизация қилишда ёрдам беришга ваъда берди.

Украина Россия ва Европа орасида айирувчи ҳудуд сифатида қолдирилиши ҳақида Столтенберг “мамлакат альянснинг 40 нафар шерикларидан бири”, деб жавоб қайтарди.

“Баъзи мамлакатлар учун шериклик тўлақонлик аъзолик учун илк қадам. Аммо барча мамлакатлар учун шериклик бу НАТО доимий алоқалар дегани”, деб фикр билдирди Столтенберг.

Унинг сўзларига кўра, Украина тўлақонли аъзо бўлиши учун ташкилот бу мамлакат билан нималар қила олишини ўйлаб кўриш керак бўлади.

Октябрь охирида Столтенберг Украина Олий Радасидаги нутқида НАТОга аъзолик учун қийин ва талаб қилинадиган баъзи ислоҳотларни амалга ошириш кераклигини, шунга қарамай альянс эшиклари Украина учун доим очиқлигини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Украина Йенс Столтенберг

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг