Коронавирусга чалинганларнинг 5 нафари оғир аҳволда – Отабеков

Жамият

image

Ўзбекистонда бугун, 31 март ҳолатига коронавирусга чалинган беморларнинг 5 нафари оғир аҳволда қоляпти. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.

“Айни дақиқаларга келиб мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан рўйхатга олинган беморлар сони 158 нафарни ташкил этди. Ҳозиргина Вирусология илмий-тадқиқот институтидан олинган маълумотга кўра, у ерда даволанаётган беморларнинг 22 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти. Мазкур ҳолат бевосита ренгионалагик текширувларда ҳам ўз тасдиғини топган. Даволанаётган беморлар 5 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг эса аҳволи нисбатан оғир, деб баҳоланмоқда. Барча беморлар тегишли даволаш муолажаларини оляпти ва уларнинг ҳар бири тиббий кузатувда”, деди Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 158 нафарга етди. Уларнинг 7 нафари касалликдан фориғ бўлди, 2 киши вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

252

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг