Ўзбекистон бўйлаб математикага ихтисослаштирилган махсус мактаблар очилади

Жамият

image

Ўзбекистонда мактабгача ёшдаги болаларда илк математик тасаввурларни шакллантириш бўйича замонавий педагогик технологияларни жорий қилиш, ҳудудларда математика фанига ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ривожлантириш ҳамда янги мактабларни ташкил этиш устувор йўналиш сифатида қаралмоқда.

Шунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилинди.

Ана шу қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 ноябрга қадар ҳар бир туманда (шаҳарда) математика фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар (Ихтисослаштирилган мактаблар) босқичма-босқич ташкил этилади.

Маълумотларга кўра, ихтисослаштирилган мактабларда мактаб директори тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг иқтисодий ва бошқарув жараёнларига математик усуллар ва моделларни жорий қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади. Мактаб директори Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Институт директори билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади

Математика фани чуқурлаштирилиб ўқитиладиган синфлар босқичма-босқич, мавжуд эҳтиёж ва ўқувчиларнинг қобилиятидан келиб чиқиб ташкил этилади.

Таъкидланишича, ихтисослаштирилган мактабларда ўқувчилар белгиланган тартибда танлов асосида саралаб олинади.

Шунингдек, математика фани чуқурлаштирилиб ўқитиладиган синф битирувчилари тегишли ОТМларнинг математика таълим йўналишларига улар учун белгиланган мақсадли параметрлар бўйича ўқишга қабул қилинади.

Қарор билан халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ихтисослаштирилган мактабларда Институт ва олий таълим муассасаларининг юқори малакали профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда масофавий таълим орқали дарс машғулотларини ўтказиш ҳам белгилаб берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

математика ихтисослаштирилган мактаб

Баҳолаганлар

230

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг