Ўзбекистонда матбуотнинг тизгини кимнинг қўлида?
Интервью
−
22 Апрель 2020
17437Кеча “Чегара билмас мухбирлар” (Reporters Without Borders) ташкилоти нинг мамлакатлардаги матбуот эркинлиги рейтинги эълон қилинди ва Ўзбекистон ўтган йилигига нисбатан 4 поғона юқорилаб, ушбу рейтингда 156-ўринни эгаллади ва биринчи марта Қозоғистонни ортда қолдирди. Ушбу рейтинг 180 мамлакат ўртасида тузилган бўлиб, унда Марказий Осиё мамлакатларидан Қирғизистон (82), Афғонистон (122) ўринни қайд этган. Хўш, нима учун Ўзбекистон ушбу мамлакатлар эгаллаган ўринга лойиқ деб топилмаган?
Хўш, Ўзбекистон нега бу ўринларда эмас? Мамлакатда матбуот эркинлигининг тизгини кимнинг ё қайси идоранинг қўлида? Пандемиядан кейин ОАВнинг тақдири нима бўлади? Инқироз ОАВ фаолиятига таъсир қилмайдими? Эҳтимоллар ва кўриладиган чоралар қандай? Шу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комилжон Исмоилович Алламжонов билан онлайн-суҳбат қурдик.
Ушбу видеоинтервьюни юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
Интервьюда Комилжон Алламжонов ушбу халқаро ташкилот томонидан тузилган рейтинг ҳақидап фикр билдираркан, қуйидагиларни қайд этди:
“Чегара билмас мухбирлар” (Reporters Without Borders) ташкилотининг эълон қилган рейтингини кўриб, жуда хурсанд бўлдик. Албатта, бу жуда ҳам яхши натижа. Бундан ҳам язши бўлиши мумкин эди. Лекин, умуман олиб қараганда, 4 поғонага ўсиш бор. Рейтингда ўтган йилда сўз эркинлиги борасида ҳаммамиз олиб борган ишларимиз, кўп йиллар давомида ёпиқ бўлган веб-сайтларнинг очилиши, блогерларга бўлган эркинлик, сўз эркинлигини таъминлаш бўйича қилинган ишларнинг барчаси сабаб қилиб кўрсатилган. Ўз ўрнида муаммоли масалалар ҳам кўрсатиб ўтилган. Буларнинг аксарияти ўринли муаммолар ва бу бўйича қилишимиз керак бўлган ишлар бор. Қуонарли томони шуки, барибир ўсиш бор. МДҲ мамлакатлари орасида натижаларимиз ёмон эмас. Лекин яна такрорлаб айтаманки, бундан ҳам яхши бўлиши мумкин эди ва мумкин”.
Рейтингда нима учун Ўзбекистон Қирғизистон ё Афғонистон етган натижага эришмаган?
“Уларнинг ўрнида ҳам бўлиб қоламиз. Бу жуда тез бўладиган жараён эмас. Икки марта таъкидладимки, бундан ҳам яхши бўлиши мумкин эди. Албатта, бу борада қилинадиган ишлар анча. Сўз эркинлигига таҳдид соладиган ва рейтингларда паст кўрсаткичларга лойиқ бўлиб қолишимизнинг асосий сабабларидан бири Ҳукумат ва амалдорларнинг сўз эркинлигига бўлган муносабатига жуда боғлиқ. Сўз эркинлиги рейтинглари қачон юқори бўлади, қачонки, журналистларимиз у ёки бу масалага дунёқараши, фикри ва маълумотларини тўлиқ етказиб бера олса, унга нисбатан цензура, тазйиқ ёки қўрқитув ва босимлар бўлмаса... Биз рейтингда 4 поғона кўтарилганимиз, бу масалалар енгиллашаётганидан далолат. Сиз айтганингиздек, 82 ўринга ҳали етиб бормабмизми, бу ҳали қиладиган ишларимиз кўплигидан далолат”, дейди Комилжон Алламжонов.
Мамлакатда матбуотнинг тизгини ким ё қайси ташкилотнинг қўлида? Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева нега Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан кетиб, нодавлат ташкилотда иш бошлади? Газеталарнинг тақдири нима кечади? Алламжонов раислигидаги янги фонд пулни қаердан оляпти? Шу каби саволларга интервьюни томоша қилиб жавоб топасиз.
Ушбу видеоинтервьюни юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси