Аэропорт ҳудудида ноқонуний ишлаётган таксичилар фаолиятига чек қўйилмоқда

Жамият

image

Тошкент шаҳар ИИББ Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортда ноқонуний равишда ўз хизматларини таклиф қилаётган хусусий таксистлар масаласини кўриб чиқмоқда.

Яқинда ижтимоий тармоқларда ва оммавий ахборот воситаларида И. Каримов номидаги Халқаро аэропортда ўз хизматларини таклиф қилаётган хусусий таксистлардан норозиликлар эълон қилинган эди. Таксичиларнинг ёпишқоқликларидан ҳам кўра, одамлар асоссиз тарзда кўтарилган нархлардан норози эдилар.

Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг ва журналистларнинг хабарларини инобатга олиб, вазиятни назоратга олди. Солиқ идораси ва Ўзбекистон автомобиль транспорт агентлиги вакиллари билан бирга автотранспорт воситалари учун ажратилган ҳудудда мунтазам равишда лицензиясиз ишлайдиган таксичиларни аниқлашга қаратилган тадбирлар олиб борилмоқда. 

Маълум бўлишича, апрель ойи ва май ойининг 20 кунида 43 нафар ноқонуний таксичи аниқланди, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-3-моддасига мувофиқ (“Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш”) чоралар кўрилди.

“Айни пайтда Халқаро аэропорт яқинида лицензиясиз ўз хизматларини таклиф қилаётган таксичиларни кўринмай қолган.

Аммо шуни тан олиш керакки, улар бутунлай йўқолмаган. Бугун ноқонуний таксичилар қуйидаги услубни танлашган: улар машиналарини аэропорт ҳудудидаги автотураргоҳда эмас, узоқроқда қолдиришади. Аэропортдан чиқиш томонга эса мижоз чақирадиган одамларни жўнатишади.

Тошкент шаҳар ИИББ бу каби вазиятга тўқнаш келган барчани ноқонуний таксичилар ва уларнинг ёрдамчилари ҳақида Халқаро аэропорт яқинидаги ҳудудда хизмат олиб борувчи ички ишлар органлари ходимларига хабар беришини ёки 102, 71-232-30-40 ва 71-232-40-50 рақамлари орқали хабар беришларини сўрайди. Лицензиясиз ишлаётган таксичиларни ва уларга ёрдам бераётганларни суратга туширинг, ишончингиз комил бўлсин: чоралар кўрилади”, дейилади ИИББ хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг