Фириб божхонада иш бермади

Жамият

image

Ўзбекистонда нақд хорижий валюталарни божхона чегараларидан турли ноқонуний йўллар билан олиб ўтилишига қарши курашиш ўз долзарблигини йўқотмайдиган масалалардан бири ҳисобланади. Бу борада тарғибот тадбирларини кучайтириш муҳим аҳамият касб этади. Бироқ кўра-била туриб,қонунни бузиш ҳоллари афсуски, учраб турибди. 

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Навоий” чегара божхона пости ходимлари томонидан, ушбу постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро О.А. божхона назоратидан ўтказилганда фуқаронинг эгнидаги кийими чўнтакларига яширилган, оғзаки сўровда тақдим қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 40 минг АҚШ доллари яширилгани аниқланди.

“Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан ҳам шунга ўхшаш ҳолат аниқланди. Ушбу пост орқали қўшни давлатга йўл олган У.Н. ва И.Х. исмли шахслар ҳам божхона назоратидан ўтказилганда, улар қарийб 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валюталарни кийимларига яшириб, Ўзбекистондан ноқонуний равишда олиб чиқмоқчи бўлгани маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

божхона АҚШ доллари

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг