Наманганда яна 16 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Жамият

image

Наманган вилоятида 16 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Улар орасида 3 ёшли қизалоқ ҳам бор. Бу ҳақда бугун, 11 май куни соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

"Наманган вилоятида 16 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқди ва реабилитацияга кузатилди", дейилади хабарда.

Таъкидланишича, соғайганларнинг барчаси Наманган вилоятидан (8 нафари Наманган шаҳридан, 6 нафари Уйчи туманидан, Норин ва Наманган туманларидан 1 нафардан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 3 нафари эркак, 13 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 58 ёшда, ёши кичиги эса 3 ёшли қизалоқ.

Маълумот учун, Вилоятда шу пайтга қадар 179 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 195 нафарга етди. Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1897 нафарни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирда коронавирус аниқланганлар сони 2435 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 10 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг