Давлат мукофотлари эгаларига бериладиган пул миқдори ўзгариши мумкин
Жамият
−
26 Февраль 2020
8118Ўзбекистонда орден ва медаллар билан бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга доир буйруққа қўшимча киритилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли буйруғ лойиҳасида келтириб ўтилган.
Ҳужжатга асосан эндиликда бир йўла тўланадиган пул мукофотлари қуйидаги миқдорларда бўлиши кутилмоқда:
“Мустақиллик” ордени билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш беш баравари миқдорида;
“Амир Темур” ордени билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари миқдорида;
“Жалолиддин Мангуберди” ордени билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг олтмиш беш баравари миқдорида;
“Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг олтмиш баравари миқдорида;
“Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида;
Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида;
“Мард ўғлон” Давлат мукофоти совриндорларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида;
“Фидокорона хизматлари” ордени билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ беш баравари миқдорида;
“Меҳнат Шуҳрати” ордени билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида;
1-даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида;
2-даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида;
1-даражали “Шон-шараф” ордени билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида;
2-даражали “Шон-шараф” ордени билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида;
“Дўстлик” ордени билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида;
“Мардлик” ордени билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида;
“Содиқ хизматлари учун” медали билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида;
“Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида;
“Жасорат” медали билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида;
“Шуҳрат” медали билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида тўланади.
Шунингдек белгиланишича, мукофот олувчининг номига ёзиб берилган ҳисоб-китоб чеклари уларни орденлар ва медаллар билан мукофотланган ҳамда Зулфия номидаги ва “Мард ўғлон” давлат мукофотлари берилган шахсларга топширишни ташкиллаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Давлат мукофотлар ва геральдика шуъбасига қайтарилади.
LiveБарчаси