“Пулинг бўлмаса, нимангга қурасан?” – Озарбайжон

Олам

image

Арманистон Озарбайжоннинг оккупация қилинган ҳудудида – Тоғли Қорабоғда “жанубий йўналиш” деб, аталувчи 150 кмли йўл қурмоқчи. Бу ҳақда мамлакат Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян маълум қилди. Йўлни 2020 йилда қуриш режалаштириляпти.

Аммо Озарбайжон томони бу маълумотларни бўш гапдан бошқа нарса эмас, деб биляпти. Таъкидланишича, арманлар ғазнасининг аҳволи ва “янги арман инқилобчилари”га ишончсиз муносабатдан келиб чиқилса Армен Григоряннинг баёнотини баландпарвоз гапдан бошқа нарса эмас.

Григорян айтган йўл бўйича арман нашри ҳам ишончсиз муносабат билдирган.

“Сиёсий уйдирма Серж Саргсянга (Арманистоннинг собиқ Президенти) хос эди. Масалан, учинчи Президент бошқарувининг турли йилларида Арманистон ва Эронни боғловчи темир йўл, янги АЭС қурилишини ваъда қилиб, алдаганди. Қонунийлигининг манбаси жамият ишончи бўлган инқилобчи ҳукумат бундай одатни ўзига сингдириши мумкин эмас”, деган арман нашри.

Озарбайжон томони Армен Григоряннинг баёнотини янглишиб ёки қасддан ўз Бош вазирини ноқулай вазиятга қўйиш деб, баҳолади. 

Мутахассиснинг таъкидлашича, Армен Григоряннинг йўл ҳақидаги баёнотига мамлакатнинг иқтисодий ҳолатидан қаралса, бу лойиҳа Арманистон учун жуда жиддий ва уни амалга оширишга давлатнинг қурби етмайди.

Маълумот учун, икки Кавказ мамлакати – Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги можаро 1988 йилда ҳудудий эътирозлар ортидан келиб чиққан. Арманистон қуролли кучлари собиқ Тоғли Қорабоғ автоном вилояти ва Озарбайжоннинг етти туманини оккупация қилган ва у ерда этник тозалаш ўтказилган. Бундай сиёсат олиб бориш натижасида, 1 миллион озарбайжонлик ўз ерлари ва уйларидан қувилган. Арманистон Озарбайжоннинг 20 фоиз ҳудудини оккупация қилган.

Қайд этилишича, Арманистон ўзининг оккупацион сиёсати ва этник тозалаш аломатларини яшириш учун эгаллаб олинган ҳудудда Тоғли Қорабоғ Республикасини тузди.

1994 йил май ойида томонлар ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди. Ҳозиргача Россия, Франция ва АҚШ раислиги ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан биргаликда самарасиз тинчлик музокаралари олиб бориляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон-Арманистон Тоғли Қорабоғ

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг