Ўзбекистонда яна ёмғир ва момақалдироқ кутиляпти

Бу қизиқ

image

Бугун, 8 июнь куни Ўзбекистон ҳудудига Кавказдан салқин ва нам ҳаво оқимлари киришни бошлади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Марказ маълумотига кўра, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийсида об-ҳаво нобарқарор бўлиши кутилмоқда, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 28-33 атрофида бўлади, бу меъёрий кўрсаткичлардан 2-3 даражага пастдир. Республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин.

9-10 июнь куни мамлакат ҳудудининг катта қисмида об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятлари бўйича айрим жойларга ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат фонининг қулай бўлиши кутилмоқда, кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража иссиқ атрофида бўлади.

9 июнда шамолли об-ҳаво сақланиб туради, айрим жойларда шамолнинг шиддати секундига 18-20 метргача етиши мумкин.

Кейинчалик ҳафтанинг охиригача об-ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади, фақат тоғли ҳудудларда айрим жойларга ёмғир ёғади момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат яна аста-секин кўтарила бошлайди ва ҳафтанинг охирига келиб кундузи 34-37 даражагача етади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

383

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг