ИИББ: Instagramʼдаги “зўравон”лар ушланди

Жамият

image

Instagram ижтимоий тармоғининг Greenrapoff номли фойдаланувчиси саҳифасидан тарқатилган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Унда, 3 нафар номаълум шахслар жонли мулоқотда интернет фойдаланувчиларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатаётганлиги акс этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ томонидан тезкор равишда суруштирув ишлари олиб борилиб, ушбу шахслар Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туманида яшовчи 2000 йилда туғилган Шоҳжаҳон А. ва 1999 йилда туғилган Жамшид Ҳ. эканлиги аниқланиб, ушланган. Видеодаги ҳолат шу йилнинг январъ ойларида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган.

Ушбу шахслар билан ИИББда профилактик суҳбат ўтказилиб, хатти ҳаракатлари юзасидан қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар тегишлилиги бўйича Тошкент шаҳар ИИОга юборилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Instagram

Баҳолаганлар

580

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг