Ўзбекистонда коронавирусдан даволашда “Плаквенил”ни қўллашга қарши бўлган шифокорга таҳдид қилинди

Жамият

“Плаквенил”, “Гидроксихлорохин” каби дори воситаларининг коронавирусни даволамаслиги ва баъзи ҳолларда инсон саломатлигига зарар келтиришини айтиб чиққан мутахассис Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси тиббий стандарт ва протоколларни ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Клара Тоҳировна Ёдгорова таҳдидга учради. Буни унинг ўзи “Тез ёрдам” кўрсатувнинг навбатдаги сонида тасдиқлади.

“Нотаниш одамлар қўнғироқ қилиб, “эҳтиёт бўлинг опажон”, дейишди", деди Ёдгорова.

Клара ЁдгороваЖаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам ўз баённомаларидан чиқарган дорилардан фойдаланмаслик кераклигини айтган ва уларни Ўзбекистондаги протоколлардан ҳам чиқартириб ташлаган.

Бироқ сўнгги кунларда ушбу дориларни яна протоколга киритиш ҳаракати бошланган.

Бундан аввалроқ, Клара Ёдгорова пандемия бошида коронавирусни даволаш учун аниқ дори воситаси йўқ бўлгани учун хлорохин, гидроксихлорохин, азитрамицин кабиларни қўллаш бошланганини айтганди. Аммо ўрганишлар натижасида олимлар бу дориларнинг нафақат самара бермаслиги, балки беморларда ўлим хавфини ошириши мумкинлигини аниқлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда Клара Ёдгорова

Баҳолаганлар

659

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг