Туркияда бир суткада 4 мингдан ортиқ коронавирус ҳолати аниқланди

Олам

image

Туркия Республикасида бир сутка давомида коронавирусга чалинганлар сони 4 093 тага кўпайди. Бу ҳақда Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа маълум қилди.

"Бугун, 13 апрель куни коронавирус билан боғлиқ 4 093 та янги ҳолат аниқланди. Мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони жами 61 499 нафарга этмоқда", дейди Кожа.

Вазир бир суткада 98 нафар бемор вафот этганини маълум қилди. Шунингдек, ушбу касалликдан тузалганлар 3957 нафарга етганини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда коронавирус билан касалланишнинг илк ҳолати жорий йилнинг 11 март куни қайд этилганди. Ушбу мамлакатнинг 30 дан ортиқ провинциясида комендантлик соати жорий қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Туркияда

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг