Қўлбола усулда “ароқ” ишлаб чиқараётган цех фаолияти фош этилди
Жамият
−
22 Ноябрь 2019
7698Самарқанд шаҳрида қўлбола усулда тайёрланган қалбаки акциз маркалар билан елимланган ароқ маҳсулотларини бошқа фуқарога сотаётган фуқаро ушланган. Бу ҳақида прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Г. яширин цех ташкил қилиб, қўлбола усулда тайёрланган қалбаки акциз маркалар билан елимланган ароқ маҳсулотларини бошқа фуқарога сотаётган вақтида ушланган.
Tадбирда, Ф.Г.нинг яширин цехидан қўлбола усулда тайёрланган истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи талабига жавоб бермайдиган 0,5 ҳажмли “TРОЙКA” “ФИЛATОФФ”, “MЕДОВAЯ” номли ва 34 дона 1,5 литр ҳажмли элим идишлардаги спиртли ичимликлар ҳамда “КОНЯК” алкогол маҳсулотлари ва бир хил рақамли қалбаки акциз маркалар ашёвий далил сифатида олинган.
Mазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 176 ва 186-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь