Қашқадарёда 5 киши қиз болани зўрлади

Жамият

image

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида яшовчи ўттиз ёшдан ошган беш нафар фуқаро ушланди. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар берди.

Улар жорий йилнинг октябрь ойида, тунги соат 1:30 да кўчада кетаётган 26 ёшли М.Т.ни мажбурлаб машинага ўтқизиб, овлоқ жойга олиб боришган ва номусига тегишган.

Ҳозирги кунда жиноятчиларнинг барчаси ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

“Ҳайратланарлиси эса, эътибор берган бўлсангиз, воқеа ярим тунда содир этилган. Ҳақли савол туғилади: ёш қизнинг шу пайтда сабабсиз кўчада юришига ота-онаси қандай йўл қўйиб берди экан. Бу ҳам оилада тарбия масаласига эътиборсизликдан бири эмасми? Бу каби саволлар кўп. Лекин бу сингари саволларни жиддий ўйлаб кўрмасликнинг оқибати жиноятлар келиб чиқишига сабаб эмасми?!”, деб ёзади нашр.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё зўрлаш

Баҳолаганлар

1660

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг