14 минг қўй Қора денгизда чўкиб кетди
Олам
−
25 Ноябрь 2019
9358Руминияда 14 мингдан ортиқ қўйни ташиётган кема денгизга ағдарилди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Кеча, 24 ноябрь куни кема Mидия портидан йўлга чиққач, номаълум сабабларга кўра ҳалокатга учраган. Натижада қафасларга солинган ҳайвонлар сув остига ғарқ бўлган. Қутқарувчилар бир неча бош қўйнигина сувдан олиб чиқа олган, холос.
Кемада бўлган барча денгизчилар, жумладан 22 нафар Сурия фуқаролари жабрланмаган. Фақат битта йўқовчи гипотермия билан шифохонага ётқизилган.
Mаълумот учун, кема Саудия Aрабистонининг Жидда порт шаҳрига қараб йўл олган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023