Яна ўша гаплар. Зеленский Россиянинг ўқи ҳақида БМТ минбарида гапирди
Олам
−
25 Сентябрь 2019
6793Украина Президенти Владимир Зеленский БМТда қилган чиқишида Россияни Европанинг марказида уруш олиб борганликда айблади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Шунингдек, Зеленский "Рус тажовузининг" рамзи сифатида ўқни намойиш қилди."Мана, бу 12,7 миллиметр ҳаётни тўхтатди. Бу атига ўн долларга тушади. Aфсуски, ҳозир сайёрамизда бу инсон ҳаёти учун сарфланадиган харажатдир", деди у.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украинадаги опера қўшиқчиси Василий Слипак Донбасда шундай ўқдан ўлган. " Сиз унинг ажойиб ашуласини эшитган бўлишингиз мумкин, аммо, афсуски, уни бошқа ҳеч қачон эшитмайсиз. Нега? Нега? - деб сўради у.
Шунингдек, Украина раҳбари Донбасдаги жанглар беш йилдан бери давом этаётганини эслатди. "13 мингдан ортиқ ўлганлар, 30 минг ярадор, бир ярим миллион киши ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур. <...> Шунинг учун урушни тугатиш, барча босиб олинган Украина ҳудудларини қайтариш ва тинчликни сақлаш менинг вазифам", деди у.
Ўзидан олдинги Петро Порошенкодан фарқли ўлароқ, Зеленский инглиз тилида эмас, балки украин тилида нутқ сўзлашни афзал кўрди.
Маълумот учун, Москва ва Киев ўртасидаги муносабатлар Украинадаги тўнтариш, Қримнинг қайтарилиши ва Донбасда қарама-қаршилик бошланганидан кейин ёмонлашди. Россия "тажовузкор мамлакат" деб номланади ва унга аралашиш, хусусан, мамлакатнинг жануби-шарқидаги можароларда қатнашишда айбланмоқда. Москва айбловлар асоссиз эканини бир неча бор таъкидлаган.
LiveБарчаси