Ўзбек боксчиси Россияда камарини ҳимоя қилади

Спорт

image

Шу йилнинг 7 сентябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида навбатдаги профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.
Эътиборлиси, оқшомнинг марказий жангида ўзбекистонлик Равшанбек Умурзоқов ўзига тегишли WBA Asia чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Равшанбекнинг рақиби филиппинлик Ролдан Алди бўлади. Ушбу чемпионлик жанги 10 раунддан иборат бўлади.

 Умурзоқов профессионал рингда 9 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Еттита жангда рақибларини муддатидан аввал нокаутга учратган. 

25 ёшли Ролдан эса 22 та жанг ўтказган. Ҳисобида 14 та ғалаба, 7 та мағлубият ва битта дуранг бор. Саккизта жангда нокаут эвазига зафар қучган. Учта жангда эса ўзи нокаутга учраган.     

Екатеринбургдаги бокс оқшомида яна бир ўзбекистонлик боксчи ҳам ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Сардор Музаффаров россиялик Магомед Курбановга қарши рингга чиқади. Магомед 4 та жанг ғалабага эришган, учтаси нокаут билан. Сардор эса 3 та жангда зафар қучиб, иккитасида ютқазган.   
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбек боксчиси рингда

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар