Туркманистон Ўзбекистондан чигит олиб, ёғ заводини “жонлантирди”

Олам

image

Туркманистоннинг Ахал вилоятидаги ёғ ишлаб чиқариш заводи Ўзбекистондан чигит импорт қилиб ишлаб чиқаришни тиклади. Бу ҳақда “Хроника Туркманистон” нашри хабар берди.

Туркманистон темир йўллари транспорт-логистикаси маркази ходимининг сўзларига кўра,  ҳар куни Ўзбекистондан 5-10 вагон хомашё келтириляпти. Таъкидланишича, бир неча йилдан бери октябрь-февраль ойларида Ўзбекистондан пахта чигити сотиб олинади. Шунингдек, чигит автотранспортда ҳам ташилади. Аҳалдаги завод суткасига 300 тоннагача хомашёни қайта ишлай олади.

Ўз навбатида Туркманистон Ўзбекистонга бензин юборади. Шу йилдан газдан ишланган бензин юбориш йўлга қўйилган. 

Экспертнинг сўзларига кўра, “Ахал” ёғининг сифати яхшилиги учун ҳам у Ўзбекистондан олиб келинган олий навли пахта чигитидан ишлаб чиқарилади.

Аммо “Ахал” ёғи ҳамон сотувга чиқарилмаган. Давлат дўконларида бошқа маркали ўсимлик ёғини сотиб олиш қийин. Ҳозир ҳафтада икки марта “Туркманобод” ёғи сотиляпти.

Сотувчилар эса ёғнинг камлигидан фодаланиб харидорларга ярим литрли тозаланган сувни мажбурлаб сотишни йўлга қўйган. Харидорлар 3,40 манат турувчи ёғ ва 1 манатли сув учун 5 манат тўлаши керак бўляпти. Агар кимдир эътироз билдирса маҳсулот навбатдаги мижозга сотиб юбориляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

чигит Ўзбекистон-Туркманистон

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг