Мали Президенти исёнчилар қўлидан озод қилинди

Олам

image

18 август куни бошланган ҳарбий исёндан кейин қўлга олинган ва истеъфога мажбурланган Мали Президенти Иброҳим Бабакар Кейта озод қилинди. Бу ҳақда унинг оиласи ОАВга хабар берган. 

Маълум қилинишича, исёнчилар президентни кеча, 27 август куни кечқурун маҳаллий вақт билан соат 03:00 да озод қилган. Уни исёнчилар қўриқлаётган Себеникородаги қароргоҳига олиб боришган. 

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Кейта Малининг пойтахти Бамакодан 15 км узоқликда жойлашган Катя казармасида сақланган. 

Иброҳим Бабакар Кейтанинг озод этилиши Ғарбий Африка Давлатлари Иқтисодий Ҳамжамиятининг (ЕCОWАС) биринчи талабларидан бири бўлиб, ташкилот куни кеча минтақага ўз делегациясини юборган эди. 

Эслатиб ўтамиз, исёнчилар Президентдан ташқари, унинг ўғли ва Бош вазир Бубу Сиссени ҳам ҳибсга олганди. Уларнинг аҳволи ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. 

Малида 2020 йил май ойидан бошлаб мамлакат президентининг истеъфосини талаб қилиб норозилик намойишлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Мали Иброҳим Бабакар Кейта

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг