Диққат, танлов! “Олтин қалам” ХIV миллий мукофоти

Жамият

image

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун кенг шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий таҳлилий мушоҳада ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни шакллантириш ва рағбатлантириш мақсадида “Олтин қалам” ХIV миллий мукофоти учун халқаро танловни ўтказади.

3-май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишланган бу танловга 2018 йилнинг 31 мартидан 2019 йилнинг 31 мартигача – бир йил давомида газета ва журналларда чоп этилган, радио орқали эфирга узатилган ҳамда телевидениеда кўрсатилган ва Интернет нашрларида берилган материаллар 2019 йилнинг 15 апрелигача қабул қилинади.

Танлов ғолиблари учун қуйидаги мукофотлар таъсис этилган:

Журналистика соҳасида бош миллий мукофот. Ғолиб махсус диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 200 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

Асосий мукофотлар:

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (телевидение – 1-, 2-, 3-ўринлар);

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (радио – 1-, 2-, 3-ўринлар);

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (босма оммавий ахборот воситалари – 1-, 2-, 3-ўринлар);

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (Интернет-журналистика – 1-, 2-, 3-ўринлар).

Биринчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 160 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Иккинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 140 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Учинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 120 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Рағбатлантирувчи мукофотлар учун номинациялар:

Инсон ҳуқуқлари мавзуисидаги энг яхши материал:

Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун;

Энг яхши фоторепортаж; 

Энг яхши матбуот хизмати.

Мазкур номинациялар ғолиблари диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 50 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.

“Олтин қалам” танлови ғолибларини мукофотлаш, шунингдек, уни ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фондининг молиявий кўмагида амалга оширилади.

Шунингдек, миллий ҳамкорлар ҳамда қатор халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ва элчихоналар ҳам ўз рағбатлантирувчи мукофотларини таъсис этган (илова қилинади).

Танлов шартлари:

Танловга теле-, радио-, босма материаллар ҳамда Интернет нашрларида эълон қилинган ишлар тақдим этилади (5 тадан кам бўлмаслиги керак).

Телевидение бўйича видеоматериаллар (CD, DVD дискда) 3 дақиқадан 30 дақиқагача бўлиши керак.

Радиоэшиттиришлар (CD, DVD дискда) 5 дақиқадан 30 дақиқагача бўлиши керак.

Матбуот ва Интернет материаллари асл нусхада ёки кўчирма нусхада тақдим этилиши лозим.

Танловга юборилган материалларга қуйидагилар илова қилиниши лозим:

- муаллиф ҳақида маълумотнома (объективка);

- муаллифнинг турар жойи, уй ва иш телефонлари;

- паспорт нусхаси.

Танлов ғолибларини тантанали мукофотлаш маросими 2019 йил 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни тантанали равишда ўтказилади.

Мукофот бир шахсга такроран берилмайди.

Материаллар “Олтин қалам” танловига” деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим:
100011, Тошкент    шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй.
Ўзбекистон    Журналистлари ижодий уюшмаси, 3-қават.
Телефонлар: 244-64-61; 244-37-87
www.journalist.uz

И л о в а 

"Олтин қалам" XIV- Миллий мукофоти учун халқаро танлов доирасида миллий ҳамкорлар таъсис этган номинациялар:

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши: 

“Меҳнат муносабатлари ёритилган энг яхши материал учун” 

“Ижтимоий шериклик мавзуси ёритилган энг яхши материал учун” 

Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш Жамоат фонди:

“Ҳудудий янгиликларни ўзига хос услубда босма ва интернет нашрларида ёритган журналист”;

“Интернет тармоғида юртимизнинг ижобий имиджини оширишга қаратилган мақолалар тайёрлаган журналист”;

“Ҳукуматимиз томонидан коррупцияга қарши курашишда олиб борилаётган ислоҳотларни таҳлилий ёритган журналист”;

“Давлатимиз томонидан кам таъминланган оилалар учун амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида тайёрланган таҳлилий мақола”.

“Олтин қалам” XIV- Миллий мукофоти учун халқаро танлов доирасидаги халқаро ташкилотлар номинациялари

1. ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси:

1. “Журналистнинг ахборот олиш имкониятлари масалалари”;

2. “Журналистларнинг профессионал фаолияти ҳимояси учун”.

2. Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси: 

1. “Ўзбекистоннинг ташқи савдо сиёсати ривожи тўғрисида”ги энг яхши материал учун. 

2. “Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик ёритилган энг яхши фото ёки видеоҳисобот (блог, видео-фимльм ёки бошқа визуал маҳсулот)” учун.

3. Европада Хавфсизлик ва хамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги координатори офиси:

“Терроризмга қарши курашда ОАВнинг роли”

4. Америка Қўшма Штатлари элчихонаси

“Иқтисодиётни ривожлантиришда Америка-Ўзбекистон муносабатлари ёритилган энг яхши материал учун”. 

5. Россия Федерацияси элчихонаси: 

Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар ривожига бағишланган энг яхши материал учун.

6. Туркия Республикаси элчихонаси:

1. “Ўзбекистон ва Туркия ўртасида инвестиция лойиҳаларини ривожлантириш масалаларига бағишланган энг яхши материал учун”;

2. “Ўзбекистон ва Туркия ўртасида туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган энг яхши материал учун”;

3. “Туркия ва турк маданияти ҳақидаги энг яхши материал учун”;

4. “Туркия ташқи сиёсати ҳақидаги энг яхши материал учун”.

7. Хитой Халқ Республикаси элчихонаси: 

1. “Ўзбек-хитой икки томонлама ҳамкорлиги тўғрисидаги энг яхши материал учун”; 

2. “Бир макон - бир йўл» лойиҳаси доирасидаги ҳамкорлик» мавзуига бағишланган энг яхши материал учун;

3. Хитой тўғрисидаги энг яхши материал учун.

8. Project HOPE (АҚШ)

1. Босма/интернет ОАВда сил касаллигига қарши кураш ҳақидаги энг яхши материал учун; 

2. Сил касаллигига қарши кураш мавзуига бағишланган энг яхши теле/радио материал учун; 

3. Сил касалига мубтало бўлган одамларни камситишга қарши кураш (ёки сил касалига мубтало бўлганларга нисбатан бағрикенгликни шакллантириш) мавзуидаги материал учун.

9. “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти (Словения)

“ОАВда коррупцияга қарши кураш масалалари энг яхши ёритилган материал учун”.

10. DVV International (Германия)

“Аҳолининг заиф қаламларини ижтимоий ва психологик қўллаб-қувватлашда фуқаролик жамияти ва ОАВнинг роли” тўғрисидаги материал учун.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ва “Росатом” давлат корпорацияси:

“Ўзбекистоннинг атом энергетикаси мавзуи ёритилган энг яхши материал учун”.


Мақола муаллифи

Теглар

Олтин қалам

Баҳолаганлар

5

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг