Шавкат Мирзиёев Жалолиддин Мангуберди мемориал боғи қурилиши билан танишди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига илгари келганида Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди мемориал боғи ташкил этиш бўйича кўрсатма берган эди. Шунга мувофиқ лойиҳа таклифи тайёрланиб, бу галги ташриф чоғида намойиш қилинди. 

Давлат раҳбари ҳайкалнинг хомаки нусхасини, унинг атрофдан кўринишини синчиклаб кўрди. Мазкур ёдгорлик маҳобатли бўлиши, узоқдан ҳам яққол кўзга ташланиб туриши зарурлигини таъкидлади. 

Боғ учун мўлжалланаётган майдон мутасаддилар билан муҳокама қилинди.

“Жалолиддин Мангуберди – буюк саркарда бобомиз, миллатимизнинг фахру ғурури. Унга бағишланган майдон шунга яраша катта, мазмунли бўлиши керак. Боғ бўйлаб Мангубердининг озодлик учун кураши, жанглари ҳақида лавҳлар ўрнатилиши зарур. Бу ерга келган одам фақат ҳайкални кўрмай, ўзига билим, куч-қудрат олсин, туристлар тарихимизни ўргансин”, деди Шавкат Мирзиёев.

Лойиҳани қайтадан пухта ишлаб чиқиш, транспорт ҳаракати учун қулайликларни инобатга олиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Давлат раҳбарининг Хоразм вилоятига сафари якунланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Жалолиддин Мангуберди

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг