“Туркменэнерго”дан Ўзбекистонга электр энергияси экспорти тикланди

Жамият

image

Аввалроқ, бугун,  21 февраль куни соат 6:45да Туркманистон энергетика тизимига тегишли  “Мари иссиқлик станцияси” ва “Сердар” подстанциялари оралиғидаги 500 кВли Л-511 ҳаво тармоғи фавқулотда ўчиши оқибатида Туркманистондан етказиб берилаётган электр энергияси 780 МВтдан 60 МВтгача камайгани ҳақида хабар берган эдик. Бу ҳолат ўз навбатида Ўзбекистон энергетика тизимида 600 МВт қувват даражасида чекловлар киритилишига сабаб бўлган эди. 

Бугун, соат 16:20 да Туркманистоннинг “Мари иссиқлик станцияси” ва “Сердар” подстанциялари оралиғидаги 500 кВли Л-511 ҳаво тармоғидаги носозлик туркманистонлик энергетиклар томонидан бартараф этилиб, Ўзбекистонга электр энергияси импорти тўлиқ ҳажмда тикланди. Айни пайтда электр таъминотидан вақтинча узилган истеъмолчиларни тармоққа қайта улаш ишлари амалга оширилмоқда.

Турли носозликлар туфайли электр таъминотида рўй бериши мумкин бўлган қисқа муддатли узилишлар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мутасадди ходимлари томонидан бартараф этилиб (қисқа рақами: 1154), мавжуд ёқилғи захирасига мувофиқ электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёни “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, “Ўзбекгидроэнергия” АЖ станциялари ҳам тўлиқ қувватда фаолият юритмоқда.

Маълумот ўрнида, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти 2019 йилнинг 1 декабрь санасидан буён “Туркменэнерго” давлат электр энергетика корпорациясидан электр энергияси импорти амалиётини амалга ошириб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркменэнерго

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг