Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон билан учрашди

Жамият

image

Кеча, 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрига етиб келгач, Миллат саройида Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан учрашди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари жадал суръат билан ривожланиб, тобора мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Ўзаро сиёсий ирода ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли стратегик шериклик тамойиллари амалда рўёбга чиқарилаётгани қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, қўшма кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар алмашинув дастурлари илгари сурилмоқда. Ҳудудлар даражасида фаол мулоқот йўлга қўйилган.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Давлат раҳбари Тожикистон Президентига ОҲИЧК саммити доирасидаги тадбирлар муваффақиятли ўтишини тилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Тожикистон Имомали Раҳмон

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг