Сурхондарёда чақалоғини 10 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Жамият

image

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида фарзандини 10 миллион сўмга мажбурлаб сотмоқчи бўлган она қўлга олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Жорий йилнинг апрель ойидаги Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг йиғилишида Жарқўрғонда яшовчи 28 ёшли Ф.Н., қиз фарзандини Қумқўрғон туманида яшовчи 35 ёшли Ю.Т.,га қонуний, суд орқали фарзандликка беришга рози бўлиб, туғруқ давомида кетган дори-дармон ва бошқа сарф-харажатларига деб 1 700 000 сўм пулларни олган. Аммо Ю.Т.га фарзандиликка бериш учун барча ҳужжатларни тўплаб суд залига борганда Ф.Н. фикридан қайтиб, фарзандини бермаслигини билдирган.

Орадан бир неча кун ўтиб, Ф.Н. телефон орқали ва бир неча маротаба Ю.Т.нинг уйига келиб, қиз чақалоғини сотиш учун Ю.Т.дан 10 000 000 сўм миқдордаги пул маблағини талаб қилган. Шунда Ю.Т. ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Мазкур ариза асосида ИИБ ходимлари томонидан фуқаро 2020 йилнинг 3 июль куни Қумқўрғон туман “Оқсой” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Ёшлар хиёбони” ҳовлисида ўтказилган тезкор тадбирда, Ф.Н. қиз чақалоғи учун  Ю.Т.дан талаб қилган 10 000 000 сўм миқдорида пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё одам савдоси

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг