... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон пайвандчилари халқаро мусобақа ғолибига айланишди!


19:15, 14.11.2017 Жамият
 999

Халқаро танловда ўзбекистонлик пайвандчи усталар олтин медални қўлга киритишди.

Жорий йилнинг 4–14 ноябрь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида ташкил этилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига кирувчи давлатлар ўртасидаги нуфузли касбий танлови — пайвандчи усталар мусобақасида ўзбекистонлик пайвандчилар муваффақиятли иштирок этишди.
 
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, ўзбекистонлик пайвандчилар Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар билан бир қаторда Камбоджа, Эрон, Афғонистон каби жами 10 дан ортиқ мамлакатдан ташриф буюрган 50 нафардан зиёд пайвандчилар иштирок этган мазкур халқаро мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, 1 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эгалик қилдилар.
 
Хусусан, Рашид Ишқулов олтин, Артём Олховиков, Вадим Хайров ҳамда Шомуҳитдин Шоисломов кумуш, Дилмурод Мирзааҳмедов эса бронза медали соҳиби бўлдилар.
 
Шунингдек, Ўзбекистон пайвандчилари жамоаси “Энг яхши ташкил этилган жамоа”  номинациясида ғолиб деб топилиб, махсус кубок билан тақдирланди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Халқаро танлов Пайвандчи усталар Олтин медаль Ўзбекистон пайвандчилари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар