...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ОТМларининг рейтинги бекор қилинди


10:14, 25.09.2018 Жамият
 4 851

Адлия вазирлиги ОТМлари рейтингини белгилаш жараёнини ўрганиб чиққан.

Аввалроқ, Ўзбекистондаги ОТМларнинг рейтинги тузилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ОТМлар рейтинги тузилганди. Республикадаги 57 та ОТМлар рейтинг кўрсаткичлари ва натижалари ижтимоий тармоқларда ҳам турли қарама-қаршиликларга сабаб бўлди.
 
Шу сабабдан Адлия вазирлиги ОТМлари рейтингини белгилаш жараёнини ўрганди ва рейтингни бекор қилдирди. Бунга қуйидагилар сабаб бўлган:
 
Биринчидан, Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказилмаган қарор асосида тузилган. Рейтингни белгилаш тартибининг давлат рўйхатидан ўтмагани ва ўрнатилган тартибда нашр этилмагани эътиборга олинса, турли кўрсатгичлар бўйича рейтинг натижаларини тузишда ноаниқлик ва ошкорасизлик бўлган.
 
Иккинчидан, рейтинг турли ношаффоф индикаторлар асосида шакллантирилган. Сон кўрсаткичларини ҳам ўзларига мақбул равишда манипуляция қилишган. Чет эллик ўқитувчилар деганда “бир кунлик”, “бир ҳафталик” лекторлар инобатга олинган, холос.
 
Учинчидан, университетлар фаолиятини ўрганиш бир томонлама олиб борилган. Яъни, рейтинг тузувчилар диққат-эътиборини фоиз кўрсатгичларига эмас, сон кўрсатгичларига қаратган. Бу ўз-ўзидан, кўп сонли факультетлар, педагоглар ва талабаларга эга бўлган олий ўқув юртларига устунлик берган. Ҳамда ОТМларининг барча йўналишларини комплекс ва ҳар томонларма ўрганишда объектив тўсиқлар бўлмасада, тадқиқот бир ёқлама ва фақат олий ўқув юртларнинг илмий-тадиқот фаолиятини таҳлил этишдан иборат бўлиб қолган.
 
Тўртинчидан, рейтингни тузишда қўлланилган усуллар умумқабул қилинган халқаро стандартлар ва тамойилларга, хусусан, Рейтинг бўйича халқаро эксперт гуруҳи (International Ranking Expert Group, IREG) томонидан тасдиқланган Олий ўқув юртлари рейтингини белгилаш бўйича Берлин принципларига тўғри келмайди.
 
Юқорида санаб ўтилган ҳолатлар ОТМлари рейтинг натижаларида ҳам ўз аксини топган. Адлия вазирлигининг тақдимномасига асосан, қўшма қарор ижродан қайтарилган.
 
Эслатиб ўтамиз, ушбу рейтингда биринчи ўринни ЎзМУ, иккинчи ўринни Шарқшунослик ва учинчи ўринни Ирригация ва мелиорация институтлари эгаллаганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Авдлия вазирлиги ОТМ рейтинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар